Навоий, Жиззах ва Андижонда электр таъминотида узилишлар кузатиляпти
Навоий, Жиззах ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, Навоий ва Жиззах вилоятларида кузатилаётган кучли шамол натижасида электр тармоқларида носозликлар юзага келмоқда.
Бунинг натижасида Жиззах вилоятининг Фориш, Зафаробод ва Ш.Рашидов, Навоий вилоятининг Нурота, Томди ва Учқудуқ туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Марҳамат, Булоқбоши ва Асака туманларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида ушбу туманларнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани ва тез фурсат ичида ушбу ҳудудларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланиши айтилган.
Мавзуга оид

00:51
«Андижон дўпписи» ва «Сўқоқ сомсаси» географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

09:01 / 17.06.2025
Кўп қаватли уйларда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

11:14 / 16.06.2025
Йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги маълум қилинди

09:53 / 15.06.2025