Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолди
Давлат комиссиясининг тегишли қарорига биноан, коллежлар ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари мос равишда 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақланиб қолди.
Айрим йўналишларда ўқитиш муддатлари бир йилдан кам ёки кўп бўлганда белгиланган миқдорлар 12 ойга бўлинади ва мос равишда ўқув муддатига кўпайтириш орқали тўланиши лозим бўлган тўлов-контракт миқдори аниқланади.
Маълумот ўрнида, соғлиқни сақлаш, педагогика, бизнес ва бошқарув, санъат, ижтимоий таъминот, хизмат кўрсатиш, журналистика ва ижтимоий ахборот таълим йўналишлари учун тўлов-контракт миқдори 4 685 400 (тўрт миллион олти юз саксон беш минг) сўм этиб белгиланган.
Табиий фанлар, транспорт, муҳандислик иши, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, компьютер технологиялари ва информатика, гуманитар фанлар учун 4 521 000 (тўрт миллион беш юз йигирма бир минг) сўмни ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги ирригация ва мелиорацияси, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, архитектура ва қурилиш, ҳаётий фаолият хавфсизлиги, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишлари учун 4 356 600 (тўрт миллион уч юз эллик олти минг олти юз) сўм этиб белгиланган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

14:55 / 26.07.2025
Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди

11:29 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?

09:41 / 15.07.2025
Хорижий фуқароларни техникумларга ўқишга қабул қилиш жараёни соддалаштирилади

14:13 / 02.07.2025