Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бомба борлиги айтилган самолёт Ўзбекистонга мажбуран қўнди
Москвадан Гоага учаётган самолёт Azur Air авиакомпаниясига тегишли бўлган.

Фото: AP
21 январ куни Россия пойтахти Москвадан Ҳиндистоннинг Гоа штатига парвоз қилган самолёт бомба таҳдиди туфайли Ўзбекистонга қўндирилди. Бу ҳақда Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Azur Air авиакомпаниясига тегишли учоқ бортида 240 киши бўлгани айтилмоқда. Шундан 7 нафари экипаж аъзолари, 2 нафари эса чақалоқ бўлган.
Жанубий Гоадаги Даболим аэропортига маҳаллий вақт билан эрталаб соат 4:15 да қўниши керак бўлган самолёт бомба таҳдиди ортидан Ўзбекистонга йўналтирилган. Таҳдидли хат Даболим аэропорти директорининг электрон почтасига юборилган. AZV2463 рейси соат 4:30 атрофида Термиз аэропортига мажбуран қўнган.
Самолёт мувафаққиятли қўнгандан сўнг йўловчиларнинг багажи ва қўл юки аэропорт хавфсизлик хизмати томонидан синчковлик билан кўрикдан ўтказилган – ҳеч қандай хавфли моддалар ёки қурилмалар топилмаган. Учоқ Тошкент вақти билан соат 19:00 да Гоага учиб кетиши айтилмоқда.
Маҳаллий ОАВга кўра, бу бир ҳафта ичидаги иккинчи шундай ҳолат бўлиб, 9 январ куни Azur Air авиакомпаниясининг худди шу йўналиш бўйича учган самолёти ҳам бомба ҳақидаги ёлғон хабари туфайли Ҳиндистоннинг Гужарат штатига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Кўп соатлик текширувлар давомида портловчи модда ёки шубҳали нарсалар топилмаган. Самолёт 10 январ куни Гоага учиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йили ҳам Azur Air авиакомпаниясининг Москвадан Таиланднинг Пхукет оролига учаётган самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнган, бунга ҳаво транспорти двигателида мойнинг камайиб кетганидан огоҳлантирувчи датчикнинг ишлаб кетгани сабаб бўлганди.
Мавзуга оид

12:50
Тошкент тиббиёт университети талабаси самолётда инсон ҳаётини сақлаб қолди

07:42 / 26.07.2025
Москвадаги олий мактаб талабаларига ўқишни бошқа олийгоҳларга кўчириш таклиф қилинди

14:23 / 25.07.2025
Minval AZAL самолёти ҳалокатининг янги тафсилотларини маълум қилди

14:06 / 24.07.2025