Тошкентда 35 та «газ-заправка» фаолияти қайта тикланди
Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Фото: Kun.uz
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 3 февраль куни ҳолатига пойтахтда 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти қайта тикланган.
АГТКШлар фаолияти рўйхати:
АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.
Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида табиий газнинг истеъмол ҳажми кескин ошиб бориши кузатилган.
Шу сабабли ижтимоий аҳамиятга молик объектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар қандай улгуржи истеъмолчилар, хусусан, АГТКШга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Мавзуга оид

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025