Қўшкўпирда биринчи марта буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди
Сингил акасига донорлик қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари бошчилигида илк бор буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бемор Зафар Хаитбоевга сурункали гломерулонефритнинг аралаш тури, сурункали буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ташхиси қўйилган. Ўтган йилдан бери гемодиализ муолажаларини олган.
Зафар Хаитбоев Тошкент шаҳрига бориб, мураккаб операция орқали соғаймоқчи бўлган. Пойтахтдаги Хирургия маркази жарроҳларининг ўзи Қўшкўпирга келиб, трансплантация амалиётини ўтказган.
Беморга синглиси бир буйрагини берган. Юқори технологик муолажа муваффақиятли ўтган. Ҳозир Зафарнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи яхши, шифокорлар назорати остида саломатлиги тикланмоқда.
Мавзуга оид

12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида

15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

18:30 / 29.04.2025
Қўшкўпирда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди

20:24 / 02.04.2025