Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентга дам олиш учун борган 47 киши кучли ёмғир вақтида хавфсиз жойга олиб тушилди

Жорий йилнинг 20 март куни республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкентда вилоятида кучли ёмғир вақтида инсонлар ҳаёти сақлаб қолингани тўғрисида маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 20 март куни соат 19:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига фуқаролар томонидан хабар келиб тушган.
Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларга ўз автомобилларида дам олиш мақсадида борган фуқаролар кучли ёмғир ёғиши натижасида адирликларда қолиб кетгани ва пастга туша олмаётганини айтиб, ёрдам кераклигини маълум қилган.
Хабарга асосан, айтилган манзилга қутқарувчилар 7 та махсус техника билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида қутқарувчилар томонидан дам олувчиларнинг 13 та енгил турдаги автоуловлари ҳамда 47 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб тушилган.
Юзага келган вазият оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳат олган фуқаролар йўқ, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

13:55 / 29.07.2025
Хитой пойтахтида кучли ёмғир оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

09:25 / 28.07.2025
Паркентда Корея андозалари асосида "Чашма" этно қишлоғи ташкил этилди

19:58 / 27.06.2025
Покистонда кучли ёмғир оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

23:06 / 18.06.2025