Тошкентда 4 та АГТКШ давлатга 7,1 млрд сўмлик зарар етказди
Газ тўлдириш компрессор шохобчалари томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
«Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида 4 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Ушбу ноқонуний ҳаракатлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 7,1 млрд сўмни ташкил этган.
Жумладан:
- Юнусобод туманида жойлашган АГТКШ томонидан 2,372 млрд сўмлик;
- Сергели туманида жойлашган АГТКШ томонидан 1,728 млрд сўмлик;
- Мирзо Улуғбек туманида жойлашган АГТКШ томонидан 1,607 млрд сўмлик;
- Учтепа туманида жойлашган АГТКШ томонидан 1,392 млрд сўмлик зарар етказилган.
Ушбу ноқонуний ҳолатларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

10:44 / 18.06.2025
2,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

16:12 / 12.06.2025
Энергетика соҳасида давлатга етказилган зарар 471 млрд сўмдан ошди

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

11:51 / 28.03.2025