Донбассдаги эвакуация ва Миколайивдаги сапёрлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 441-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия Европада оддий қуролли кучлар тўғрисидаги шартнома (ЕОҚКШ)ни денонсация қилмоқда, бу битим аъзо давлатлар ва ҳарбий техникалар сонини чеклайди. Президент Владимир Путин тегишли қонун лойиҳасини Думага тақдим этган. Ҳарбий техника миқдори бўйича квота жорий этиш тўғрисидаги бу битим 1990 йилда НАТО ва Варшава келишуви ташкилотига кирувчи мамлакатлар томонидан имзоланган, 1992 йил ноябридан кучга кирганди.
- Пентагон Американинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 4 май куни Украинада россияликларнинг «Кинжал» гипертовушли ракетасини уриб туширганини маълум қилди, Сергей Шойгу уни «аниқлаш ҳам, тўхтатиш ҳам мумкин эмаслиги»ни айтганди.
- Россия ФХХ Украина фуқароси (шахси келтирилмаган) Самарада Халқаро антифашистик фестивалда теракт уюштиришга тайёрланиш айби билан қўлга олинганини маълум қилди.
- Украина ҚК қуруқлик қўшинлари бош қўмондони Олександр Сирский украин кучлари Бахмут йўналишида қарши ҳужумга ўтгани ва айрим участкаларда ҳудудларнинг бир қисми қайтариб олингани ҳақида маълум қилди. Шу тариқа, Сирский амалда «Россия армияси бригадаларидан бири ўз позициясини ташлаб қочиб кетгани»ни айтган «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожиннинг сўзларини тасдиқлади.
- Курск, Белгород ва Воронеж областлари расмийлари чоршанба кунига ўтар кечаси ва тонгда уларнинг ҳудудларига дронлар орқали ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. Белгород области губернаторининг сўзларига кўра, област ҳудудудида Олховатка қишлоғига учувчисиз учар қурилма ҳужум қилган, бир неча бинолар шикастланган. Воронеж областида ҳарбий объектга ҳужум қилишга уриниш бўлган, област маъмуриятига кўра, бу уриниш муваффақиятсизликка учраган.
Покровскдан эвакуация
Покровск аннексия қилинган Донецкдан тахминан 60 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Украина қуролли кучларининг Вуҳледардаги гуруҳи таъминот йўлларидан бири Покровскдан ўтади — россиялик ҳарбийлар январ ойида Вуҳледарни эггаллаш учун юриш бошлаганди. Украиналик ҳарбийлар Покровскдан имкон қадар кўпроқ тинч аҳоли вакилларини олиб кетишга ҳаракат қилмоқда.

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Авдийивка яқинидаги украин артиллериячилари

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA


Донецк областидаги Украина ҚК танкчилари

Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Vincenzo Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Миколайив областидаги сапёрлар
Благодатне посёлкаси Миколайивдан тахминан 50 километр шарқда жойлашган. Кенг кўламли босқин бошида Россия армияси Благодатнени эгаллашга ҳаракат қилган, чунки бу посёлка Миколайивга тўғридан тўғри йўл очарди. 2022 йил август ойи охирида Украина қуролли кучлари россияликлар Благодатне атрофидан бутунлай кетгани ҳақида хабар берди, аммо посёлка атрофини миналардан тозалаш ишлари ҳамон давом этмоқда.

Bernadett Szabo / Reuters / Scanpix / LETA

Bernadett Szabo / Reuters / Scanpix / LETA

Bernadett Szabo / Reuters / Scanpix / LETA
Фронтнинг турли нуқталаридан суратлар
Мавзуга оид

21:14 / 05.05.2025
КХДР аскарларининг урушдаги иштироки нега яширилди-ю, нега энди тан олинди?

14:21 / 05.05.2025
NYT: Исроилдан Украинага Patriot комплекси юборилади

13:22 / 05.05.2025
Россия Украинани яна ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди

19:15 / 03.05.2025