Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия нефтини денгиз орқали ташиш кўрсаткичлари чўққига чиқди — Bloomberg
12 майгача бўлган даврда Россия нефть импорти кунига 3,72 миллион баррелга етди, бу 2022 йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Фото: DEA / C. SAPPA/De Agostini Editorial
Кенг кўламли санкциялар фонида, Россия томонидан нефтини халқаро бозорларга етказиб бериш ҳажми ўсишда давом этмоқда. Гарчи Россия нефть қазиб олишни қисқартирганини эълон қилган бўлса ҳам.
Bloomberg маълумотларига кўра, апрель ойи бошидан бери Россия танкерлари томонидан ташиладиган нефть ҳажми 10 фоизга ошган. Россиянинг кичик юк кемалари Атлантика океанида йирик танкерларга нефтни қуймоқда. Сўнгра бу хомашё Осиё портларига етказиляпти.
Россия нефтининг деярли барчаси Хитой ва Ҳиндистонга етказиляпти. Осиёга «қора олтин»ни етказиб бериш ҳажми янги чўққига чиққан. 12 майгача бўлган даврда Россия нефть импорти кунига 3,72 миллион баррелга етди, бу 2022 йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Сўнгги ҳафтада денгиз орқали кунига 3,76 миллион баррель Россия нефти ташилди, 34 та танкерга 26,3 миллион баррель юк ортилди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 3 фоизга кўпдир.
2023 йил февраль ойида Россия ҳукумати нефть қазиб олиш ва денгиз орқали нефть экспортини камайтириш режаларини эълон қилди. Апрель ойида бу режалар амалга оширила бошланди, аммо етказиб бериш статистикаси бу баёнотларга зид рақамларни кўрсатмоқда.
Россия ҳукумати нефть ва газ қазиб олиш бўйича маълумотларни махфийлаштирди. Бу ишлаб чиқаришнинг рекорд даражада пасайишини ҳам, ОПEК+ картелидаги келишувларни бузган ҳолда урушни молиялаштириш мақсадида унинг яширин равишда кўпайишини ҳам кўрсатиши мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди
Иқтисодиёт | 07:50
-
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади
Жаҳон | 07:41
-
Ҳафта бошида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 07:32
-
Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик асосида иқтисодий фаоллик баҳоланди
Иқтисодиёт | 07:17
Мавзуга оид

00:32
Алиев Россияни Озарбойжоннинг Украинадаги энергетика объектларига зарба беришда айблади

22:37 / 10.08.2025
Мерц "бир неча ҳафтадан бери" Трампдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўраётганини айтди

10:17 / 10.08.2025
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди

21:33 / 09.08.2025