Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эдгарс Ринкевичс Латвия президенти этиб сайланди

Фото: Global Look Press
Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс Сейм депутатларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди ва Эгилс Левитсни давлат раҳбари сифатида алмаштиради.
Бунгача ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Эдгарс Ринкевичс Латвия президенти этиб сайланди. 31 май, чоршанба куни Сейм депутатларининг аксарияти учинчи тур якунларига кўра унинг номзоди учун овоз берди. Шу тариқа, у асосий рақиби, бизнесмен Улдис Пиленсни мағлуб этди ва бу лавозимда Эгилс Левитснинг ўрнини эгаллайди. Пиленс учун 25 депутат, Ринкевичс учун 52 депутат овоз берди.
Иккинчи овоз бериш босқичида Ринкевичсни 42 депутат қўллаб-қувватлади, 45 депутат унинг номзодига қарши чиқди. Пиленс учун 25 депутат ёқлаб, 62 депутат қарши овоз берди. Президент лавозими учун учинчи номзод - Европада Латвия диаспораси фаоли, евроамалдор Элина Пинто 10 та овоз олди, 77 депутат унга қарши чиқди. Шу тариқа, Пинто президентлик пойгасидан чиқиб кетди. Овоз беришнинг биринчи босқичида ҳам овозлар худди шундай даражада бўлди.
Латвия президенти биринчи навбатда вакиллик функцияларини бажаради. Унинг сайланиши учун Сейм депутатларининг 100 нафардан 51 нафарининг кўпчилик овози талаб қилинади. Агар уларнинг ҳеч бири 51 та овоз ололмаса, 10-15 кундан кейин янги сайловлар ўтказилади. Латвиядаги уч партияли ҳукмрон коалиция – «яшиллар», консерваторлар ва минтақавий партия Сеймда 54 ўринга эга.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонлар депортацияси, Тожикистонга ёрдам, АЭС ва матбуотга таъсирнинг қирқилиши – МО ҳафта ичида
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: 15 август, Аляска. Катта учрашувдан кутилмалар
Жаҳон | 11:22
-
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди
Жаҳон | 10:17
-
Sea Breeze'га рухсат, чорасиз мактаблар ва ёпиқ бюджет — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

11:42 / 07.08.2025
Тошкент вилоятида Латвияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 06.08.2025
Латвия Россия пропагандаси бўлган яна 10 та сайтни блоклади

15:07 / 21.07.2025
Латвия Ўзбекистонда халқаро мактаб ташкил этиш имконини кўриб чиқмоқда

07:40 / 18.07.2025