Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» Карим Бензема жамоани тарк этаётганини эълон қилди
Мадриднинг «Реал» клуби жамоа ҳужумчиси Карим Бензема билан хайрлашаётганини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, франциялик 35 ёшли форвард жамоа билан амалдаги келишувни ўзаро бекор қилишга қарор қилинган. Мадридликлар Бенземага 14 йиллик фаолият учун миннатдорчилик билдирган.
Бунгача клуб Бенземанинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёрлиги ҳақида хабар қилинганди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Каримга «Ал-Иттиҳод» клубидан таклиф тушган. Саудия клуби Бенземага йиллик 100 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган. Франциялик ҳужумчи таклифни Флорентино Перес билан бирга муҳокама қилган.
Қайд этилишича, Мадрид клуби ишқибозлари «Атлетик»га қарши Бенземанинг хайрлашув ўйинига ҳозирлик кўрмоқда.
Маълумот учун, Бензема жорий мавсум «Реал» сафида жами 42 ўйинда 30та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилган.
Карим Бензема «Реал» сафига 2009 йил, 21 ёшда келиб қўшилган. У ўтган 14 мавсум давомида мадридликлар билан 25та совринга эга чиққан. Жумладан, Бензема 5 карра ЕЧЛ ғолиби, 5 карра клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби, 4 карра УЕФА Суперкубоги соҳиби, 4 карра Ла Лига ғолиби, 3 марта Испания кубоги соҳиби ва 4 маротаба Испания Суперкубогида зафар қучган. Шунингдек, 2022 йил «Олтин тўп» соҳибига айланди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:07 / 10.07.2025
«ПСЖ» «Реал»га ҳам ҳеч қандай имкон қолдирмади

11:26 / 06.07.2025
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди

12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди

11:59 / 27.06.2025