Олмалиқда велосипедда бетон симёғочга урилиб, ундаги тешикка боши тиқилиб қолган 14 ёшли бола қутқарилди
ФВВ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатган ва уни тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.

Видеодан кадр
Кеча, 9 июнь куни Тошкент вилояти ФВБга 14 ёшли болага ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, у Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчаси бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ушбу кўчанинг йўл четига ўрнатилган бетон симёғочга урилган ва ундаги тешикка боши кириб қолган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.
Мавзуга оид

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

21:24 / 19.02.2025
Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарда сақланаётган 2 нафар маҳкум вафот этди

17:28 / 18.02.2025
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

17:27 / 12.02.2025