Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнлари рақамлаштирилди
Ҳукумат қарори билан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат соҳасини рақамлаштиришга оид асосий вазифалар белгилаб олинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш жараёнига рақамли технологиялар кенг жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат соҳасини рақамлаштиришга оид асосий вазифалар белгилаб олинди.
Қарорга кўра, юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби бекор қилинди ҳамда юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнлари рақамлаштирилди. Шунингдек, аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни электрон шаклга ўтказиш орқали қоғоз шаклидаги гувоҳнома бланкаларидан воз кечилди.
Хусусан, юридик хизмат ходимларидан талаб этиладиган диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва шунга ўхшаш 7 та ҳужжат талаб этилмаслиги белгиланди. Қолаверса, юридик хизмат ходими аттестациядан ўтиши учун Юристлар малакасини ошириш марказида малака оширган бўлиши лозимлиги кўрсатилган. Қоғоз шаклидаги аттестация гувоҳномасидан воз кечилиб, эндиликда электрон шаклдаги гувоҳномалар берилиши ҳам йўлга қўйилди.
Гувоҳнома реестри унинг серия рақами ва амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда “Yurist-adliya” электрон тизимида автоматик равишда юритилади. Уларни ноқонуний ўзгартириб қўйиш ёки қалбакилаштириш имконияти бўлмайди ҳамда такрорланмайдиган махсус рақам берилади ва автоматик тарзда эълон қилинади.
Мавзуга оид

15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

11:15 / 25.01.2025