Тошкент метросидан фойдаланувчилар сони 33,5 фоизга ошди
Метрополитен 2023 йилнинг дастлабки 5 ойида 68,5 млн нафар йўловчини ташиган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,5 фоизга кўп.

Фото: Kun.uz
Тошкент метрополитенида 2023 йилнинг январ-май ойларида 68,5 миллион йўловчи ташилди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, йўловчи ташиш кўрсаткичлари бўйича ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,5 фоизни ташкил этган (51,3 миллион йўловчи).
Энг кўп йўловчи оқими май ойида кузатилган: ўтган ой метродан 15,8 миллион йўловчи фойдаланган.
Ойлар кесимидаги кўрсаткичлар:
- январь – 10,4 млн;
- февраль – 13,7 млн;
- март – 14,6 млн;
- апрель – 14,0 млн
- май – 15,8 млн йўловчи.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени йил охиригача Россиядан 56 та янги вагон (14 та таркиб) қабул қилиб олиши белгиланган.
Аввалроқ, май ойида Тошкент автобуслари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга кўп йўловчи ташигани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

11:16
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

09:39 / 23.05.2025
Бўрижардаги фожиа. Одамлар хавфсизлиги охирги ўриндами?

19:00 / 22.05.2025
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

18:50 / 22.05.2025