Ўзбекистон | 11:44 / 24.06.2023
8257
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари президент сайловида муддатидан олдин 28 июндан 5 июлгача овоз бериши мумкин

Туркиянинг «Демирорен» ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули Амирсаид Аъзамхўжаев билан бўлажак муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови жараёнларига бағишлаган интервью видео ва матн шаклда эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

Нашрда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссия маълумотлари асосида 10784 сайлов участкалари ташкил этилгани маълум қилинган. Бош консул 39 та хорижий давлатларда 56 та сайлов участкалари ташкил этилганини билдирган

«Туркияда иккита жойда сайлов участкаси ташкил этилади. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасида ва Истанбулдаги Бош консулхонада ташкил этилган сайлов участкаларида Туркияда бўлган юртдошларимиз ўз танловларини амалга оширишлари мумкин», дейди Амирсаид Аъзамхўжаев.

Суҳбат давомида, шунингдек, Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари президент сайловида муддатидан олдин 28 июндан 5 июлгача овоз бериши мумкинлиги таъкидланган.

Мавзуга оид