«Дизелгейт»: Audi компаниясининг собиқ раҳбари шартли қамоқ жазосини олди
Руперт Штадлер фирибгарлик маълум бўлганидан кейин ўзгартирилган дастурий таъминотга эга автомобиллар савдосини тўхтатмаганликда айбланган. У суд билан келишувга эришиб, айбини тан олди.

Руперт Штадлер. Фото: ITU Pictures/Flickr
Volkswagen концернининг дизел двигателли автомобилларида дастурий таъминот билан фирибгарлик иши доирасида Audi компаниясининг собиқ раҳбари Руперт Штадлер 27 июнь, сешанба куни бир йил-у тўққиз ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари, Мюнхендаги суд унга давлат бюджети ва бир қатор нотижорат ташкилотлар фойдасига 1,1 миллион евро миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини юклади.
Жараён давомида Штадлер фирибгарлик бўйича айбини тан олди. Хусусан, у дастурий таъминотдаги фирибгарлик АҚШда маълум бўлганидан кейин дастурий таъминоти ўзгартирилган қилинган автомобилларнинг Германияда сотилишини тўхтатмаганликда айбланган.
2020 йил сентябрида Мюнхенда бошланган суд жараёни дизел можароси бўйича биринчи жиноий суддир. Узоқ вақт давомида Руперт Штадлер ўзига қарши барча айбловларни рад этди. Март ойида суд топ-менежерга қуйидаги келишувни тузишни таклиф қилди: Штадлер айбини тан олади ва бунинг эвазига 18 ойдан 24 ойгача шартли қамоқ жазоси билан 1,1 миллион евро жаримага тортилади. Штадлер ва унинг адвокатлари бунга рози бўлди.
Худди шу куни муҳандис Жованни П.га нисбатан ҳам худди шундай ҳукм чиқарилди, фарқи шундаки, унинг жаримаси 50 000 евро бўлиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:15 / 08.04.2025
Audi АҚШга автомобил етказиб беришни божлар туфайли тўхтатди

11:26 / 18.03.2025
Audi 2029 йилгача Германияда 7500 та иш ўрнини қисқартиради

20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди

15:49 / 08.09.2022