Тошкентда Malibu-2 уриб юборган 17 яшар ўсмир вафот этди
Юнусобод туманида Malibu-2 ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 27 июль куни соат 23:15 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 2002 йилда туғилган О.А. Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, 2006 йилда туғилган А.С.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025