Манба: Тошкент вилояти прокурори лавозимидан озод этилди
Шавкатжон Раҳимовдан ташқари, унинг биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда.

Шавкатжон Раҳимов
Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Раҳимов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар берди. Истеъфо сабаби маълум эмас.
Манбаларга кўра, ўтган ҳафтада – 26 июл куни Раҳимовнинг биринчи ўринбосари Абдулҳамид Комилов ҳам лавозимидан бўшатилган.
Шавкатжон Раҳимов Тошкент вилояти прокурори лавозимига 2022 йилнинг сентябр ойи охирида тайинланган эди. Бунгача у бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган.
2023 йил апрелида Kun.uz Раҳимовнинг қўл остидаги қатор ходимлар ундан норози экани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид

13:57 / 28.04.2025
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди

07:53 / 23.04.2025
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

23:28 / 18.04.2025