Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайратланарли ёввойи табиат — Чотқол қўриқхонаси | Манзил
«Манзил» лойиҳасининг бу галги саёҳати Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси бўлди.
Қўриқхона ҳудудига Паркент тумани орқали кирилади. Бу ҳудудда диққатга сазовор объектлардан бири — Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси С. Азимов номидаги «Физика — Қуёш» материалшунослик институтининг «Катта Қуёш печи» жойлашган. Бу бинога ўхшаш иншоот дунё давлатларидан фақат Францияда мавжуд.
Қўриқхонага йўл оларканмиз, 20 км атрофида машинада йўл юриб бориб, қолган 80 км йўлга отда ҳаракатни бошладик. Йўлда Оқсоқота сойининг шаршарасини томоша қилдик. Сой бўйида тушлик, одамни қўрқувга соладиган тик қояли йўлакдан юриш, йўл машаққатини чекиб манзилга етиб бордик.
Қўриқхона ҳудудига кириб келишингиз билан олдингизда инсон аралашувисиз, тегилмаган, ўз ўзлигича сақланиб турган табиат намоён бўлади. Оққайин, бақатерак, турли хил арчалар, одам бўйи баробарда ўсиб ётган ўсимликлар одамни ўзига маҳлиё қилиб қўяди. Буларнинг барини кўрсатув орқали томоша қилишингиз мумкин.

Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uzʼнинг «Манзил» лойиҳаси учун махсус
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

10:00 / 07.05.2025
“Телефонда гаплашиш учун шу чўққига чиқардик” — қишлоқларда алоқа, интернет қандай?

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

16:11 / 12.01.2025
Водий Швейцарияси – Шоҳимардонга саёҳат | “Манзил”

16:34 / 18.11.2024