Наманган - Жидда йўналишида илк рейс амалга оширилди
Умра зиёратини адо этиш мақсадида отланган 193 нафар йўловчи Наманган шаҳридан Жидда шаҳрига етказилди.

Фото: ЎзА
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпанияси водийнинг асосий ҳаво дарвозаси саналган Наманган халқаро аэропортидан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига биринчи парвозни муваффақиятли амалга оширди. Авиакомпания ҳозирги кунга қадар араб мамлакатига авиарейсларни Тошкент шаҳридан бажариб келган.
Авиакомпаниянинг Airbus А321 русумли ҳаво кемаси Наманган шаҳридан Жидда шаҳрига Умра зиёратини адо этиш мақсадида отланган 193 нафар йўловчини етказди.
Қайд қилинишича, «Наманган-Жидда-Наманган» йўналишидаги рейслар ҳафтада икки марта, якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.
Бундан аввал CentrumAir авиакомпанияси «Наманган-Жидда-Наманган» йўналишида парвозларни йўлга қўйганди.
Ҳозирги вақтда Наманган халқаро аэропортидан Россия, Саудия Арабистони, Кувайт, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари сингари ўнга яқин мамлакатнинг йигирмага яқин шаҳарларига авиақатнов хизмати кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид

15:49
Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган 3 ёшли бола қутқарилди

15:59 / 26.04.2025
“Наманганда автомобилларни ижарага берувчи гуруҳларнинг 90 фоиз аъзоси ўқувчилар” — вилоят ЙҲХБ бошлиғи

17:47 / 23.04.2025
Наманганда радарлар машмашаси: ким ҳақ?

14:29 / 22.04.2025