Қурувчи массивидаги портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — ҳоким
Айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Жараёнга мудофаа вазирлиги вертолётлари ҳам жалб этилган.

Фото: Kun.uz
Сергели туманидаги омборхонада рўй берган портлаш туфайли шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарарлар қоплаб берилади. Бу ҳақда воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов маълум қилган.
«Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз», деган ҳоким.
Айни вақтда воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар ҳам етиб борган. Ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда.
Қурувчи массивида тезкор қутқарув бўлинмалари ходимлари чодирлар тикишган, жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Жараёнга мудофаа вазирлиги вертолётлари ҳам жалб этилган.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ёнғин билан боғлиқ вазият назорат остида эканини хабар қилган. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан агар бугун тунда рўй берган ҳодиса юзасидан саволлар ёки мурожаат бўлса, 71 210−01−63 рақами орқали Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига мурожаат қилиш сўралган.
«Тошкент метрополитени» Сергелидаги портлаш натижасида ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ер усти ҳалқа йўлининг «Қурувчилар» бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етгани, бу ҳолат йўловчи ва поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмагани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

20:47 / 04.05.2025
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

09:10 / 03.05.2025
Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетди

08:38 / 02.05.2025
Тошкентда туманида иккита машина ёниб кетди

21:01 / 01.05.2025