Бахмутдаги «Вампир» дронлари ва артиллериячилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 629-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба ЕИ ваъда қилинган миллион дона артиллерия снарядларини «мудофаа саноатидаги аянчли ҳолат» туфайли ваъда қилинган муҳлат – 2024 йил мартига қадар етказиб бера олмаслигини маълум қилди.
- Курск областида Янги йилда мушак ва петардалардан фойдаланиш тақиқланди.
- World of Tanks ўйини ишлаб чиқарувчилари Украина учун тез ёрдам машиналари харид қилишга миллион доллардан ортиқ маблағ йиғишди.
- Киевдаги суд Олий рада депутати Олександр Дубинскийни икки ой муддатга қамоққа олди. У давлатга хиёнат қилишда ва жиноий ташкилот тузилишида иштирок этишда гумонланмоқда.
- Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Запорижжя областида 128-алоҳида тоғ-штурм бригадаси Россия зарбасига дучор бўлган тақдирлаш маросимида маскировка қоидалари ва хавфсизлик чораларига амал қилинмаганини маълум қилди.
- Зеленскийнинг офиси раҳбари Ондрий Ермак 2024 йил урушдаги ҳал қилувчи йил бўлишини айтди. Украина қуролли кучлари қўмондонлиги эса учта йўналишдаги вазият «мураккаблиги, аммо назорат остида» эканини маълум қилди.
- Анна Политковская ўлдирилиши билан боғлиқ ишдаги фигурантлардан бири озодликка чиққан ва Украинада жанг қилмоқда. Журналистнинг қизи ва ўғли Сергей Ҳожиқурбоновнинг озод этилишини унинг хотирасини «таҳқирлаш» деб атади.
Украина ҚКнинг Бахмут яқинидаги бўлинмаси «Вампир» дронларидан фойдаланмоқда

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images


Kostya Liberov / Libkos / Getty Images


Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги артиллериячилари
Худди шу Бахмут йўналишида «Ахилл» махсус бўлинмаси қаторида украин артиллериячилари ҳам ҳужумга тайёрланмоқда.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Мариуполда «Азовстал» ишчиларига ўрнатилган ёдгорлик
«Азовстал» металлургия комбинатининг Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳалок бўлган ишчилари учун ўрнатилган ёдгорлик шаҳар 2022 йил баҳорида қамал қилинган чоғда вайрон бўлганди. Оккупация ҳукумати уни тиклаш ишларига Москва областидан қурувчиларни жалб этди. Фотода — денгизчи, ишчи ва аскарнинг тикланган ҳайкаллари. Оригинал ёдгорликда Георгий тасмаси йўқ эди.

Мавзуга оид

20:22 / 02.05.2025
ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашаётганига оид маълумотлар текширилмоқда

19:38 / 02.05.2025
«Москвага аниқ сигнал». Ресурслар бўйича келишув АҚШнинг Украинадаги уруш бўйича риторикасини қандай ўзгартирди?

17:50 / 02.05.2025
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди

17:49 / 02.05.2025