Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўпаланг дарёсининг юқори оқимида янги ГЭСлар қурилади
Тўпаланг ГЭСдаги модернизация ишлари кўздан кечирилди, шунингдек, президентга кўмир қазиб олиш имкониятлари бўйича ахборот берилди – Сурхондарё вилоятида 82 млн тонна кўмир захираси аниқланган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябр куни Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭСга бориб, модернизация ишларини кўздан кечирди.
«Мамлакатимиз ҳам иқтисодий, ҳам аҳоли сони жиҳатидан ўсиб, энергетика қувватларига талаб йилдан йилга ортмоқда. Буни таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан барча манбалар ишга солинмоқда. Жумладан, гидроэнергетикани ривожлантиришга катта урғу бериляпти. Сўнгги йилларда 19 та янги гидро электр станция барпо этилди, 13 таси модернизация қилинди.
Улардан энг муҳими Тўпаланг гидроэлектр станциясидир. У 2006 йилда ишга туширилган пайтда жами 30 мегаватт қувватли иккита агрегат бўларди.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил апрелда бу ерга ташриф буюриб, яна иккита гидроагрегат қуриш юзасидан топшириқ берган эди. Аввалига сув омбори тўғони қўшимча 20 метрга кўтарилди. Натижада унинг сиғими 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилди. Замонавий технологиялар асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб, жами қуввати 145 мегаваттли иккита агрегат ўрнатилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Шу тариқа, Тўпаланг ГЭСнинг умумий қуввати 175 мегаваттга етиб, Чорвоқ ГЭСдан кейин мамлакатдаги иккинчи йирик станцияга айланди.
Бу ерда йилига қўшимча 467 миллион киловатт/соат электр қуввати яратилди. Қарийб 167 мингта хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. Бу йилига ўртача 107 миллион метр куб табиий газ тежалади, деганидир.
Президент шу йил мартда Сурхондарё вилоятига келганида Тўпаланг ГЭСни модернизация қилиш лойиҳаси фойдаланишга топширилганди. Бу галги ташриф чоғида иш жараёни билан яқиндан танишилди.
Шу ерда Тўпаланг дарёси негизида гидро энергетика қувватларини ошириш бўйича тақдимот ўтказилди. Унга кўра, келгуси йилларда дарёнинг юқори қисмида қуриш учун 20 та истиқболли лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг умумий қуввати 264 мегаватт бўлиши мўлжалланган.
Давлат раҳбари бу ишларни кенгайтириб, ҳар бир сой, имконияти бор ҳар бир маҳаллада микро ГЭСлар барпо этиш мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида кўмир қазиб олиш имкониятлари бўйича ахборот берилди. Қайд этилганидек, ҳудудда 82 миллион тонна кўмир захираси аниқланган. Бугунги кунда 541 минг тонна қазиб олинмоқда. Бу ҳажмни 2 миллион тоннага етказиш, мутахассислар тайёрлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ангрен воқеаси: педофилия қурбони бўлган ўсмир қиз қонун ҳимоячиларига яна кўзгу тутди
Жамият | 20:44
-
Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистон | 20:40
-
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Ўзбекистон | 20:38
-
Тошкент вилоятида қизининг номусига теккан ота 12 йилга қамалди
Жамият | 20:35
Мавзуга оид

18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди

16:05 / 02.06.2025
Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

12:13 / 31.05.2025
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди

15:28 / 19.05.2025