Президент: «Сув текин эмас, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш лозим»
Йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётгани таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев сув масаласига ҳам тўхталди.
Президент йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётганини таъкидлади. Сув тежовчи технологиялар кенгайтирилаётгани, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.
Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган.
Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланяпти, яна 20 минг гектарда сув таъминоти ёмонлашган.
Шунингдек, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35 фоиз сув йўқотиляпти.
«„Сув текин эмас“, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим», — деди президент.
Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда «Шеробод магистрал» каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.
Бундан олдинроқ «Тўпаланг» сув омборидан Термиз шаҳри ва 11 та туманга тоза ичимлик суви олиб келиниши маълум қилинганди, мазкур лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, 2 миллион аҳолида тун-у кун тоза ичимлик суви бўлиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
-
Энергетикада янги нархлар, хусусий ОТМга талаблар ва урушга ёлланган ўзбеклар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:51 / 03.05.2025
-
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди
Жаҳон | 22:46 / 03.05.2025
Мавзуга оид

11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди

20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

12:07 / 15.04.2025