Тошкентда Фаластин-Исроил можаросига аталган стрит-арт пайдо бўлди
Inkuzart тахаллусли кўча рассоми чизган суратда Исроил аскари ва унга юрагини тутиб турган фаластинлик болакай тасвирланган.
Шунингдек, рассом ўз постига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини илова қилган:
“Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ, ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”.
Ўзбекистон расмийлари можаро бошлаганидан буён бир неча маротаба халқаро ва миллий доирадаги тадбирларда томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди ҳамда Фаластин халқи мустақил давлат қуришга ҳақли эканини таъкидлади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Жиддадаги саммитда можаро туфайли гўдаклар ўлдирилишини қабул қилиб бўлмайдиган ноҳақлик, деб атади.
Маълумот учун, 7 октябр куни бошланган ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги уруш туфайли 11 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

10:54
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45 / 28.04.2025