Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС мулозими Исроил билан келишувга яқин келишганини айтди
ҲАМАС сиёсий қаноти раҳбар Исмоил Хони Исроил томони билан ўт очиш режимини тўхтатиш бўйича келишувга эришишга яқин қолганини айтди.

Фото: Abed Rahim Khatib/Flash90
«Сулҳ бўйича келишувга эришишимизга оз қолди», деб Хонининг сўзларини келтирган ҲАМАСга тегишли Telegram-каналлар ва Reuters ахборот агентлиги. Икки манбада ҳам келишув шартлари ҳақида айтилмаган.
AFP нашри музокаралардан хабари бор манбасига таяниб ёзишича, томонлар 5 кунлик ўт очиш режимини тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Унга кўра Исроил қуруқлик операциясини ҳам, Ғазо жанубини ҳаводан ўққа тутишни ҳам тўхтатади.
Келишувга кўра, ҲАМАС 50 нафардан 100 нафаргача Исроилда қўлга олинган асирларни қўйиб юборади. Улар орасида исроилликлар ҳам, бошқа миллат вакиллари ҳам бўлади, лекин ҳарбийлар бўлмайди. Эвазига Исроил томони мамлакат қамоқхоналаридаги 300 нафар фаластинлик маҳбусларни қўйиб юборади.
BBC'нинг Қуддусдаги мухбири Том Бейтманга кўра, шу тариқа асирлар босқичма-босқич озод қилиниши мумкин. Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден асирларни қўйиб юбориш бўйича келишувга эришишга яқин қолганини айтганди.
Асирларни озод қилиш масаласида Халқаро Қизил Хоч жамияти раҳбари Миряна Сполярич душанба куни Қатарда ҲАМАС раҳбарларидан бўлган Исмоил Хони билан учрашув ўтказганди. Учрашувда қатарлик мулозимлар ҳам қатнашган. Қатар асирларни озод қилиш бўйича Исроил ва ҲАМАС ўртасида воситачи сифатида қатнашмоқда. Ҳаракатнинг сиёсий қаноти қароргоҳи айнан Қатарда жойлашган. Исмоил Хони ҳам Доҳада яшайди.
Мавзуга оид

14:07
«Ғазодаги урушни тўхтатинг!» – истеъфодаги 600 нафар исроиллик ҳарбий Трампга хат йўллади

15:03 / 05.08.2025
Тошкентда Исроил билан ҳамкорликда халқаро геммология маркази очилади

11:16 / 05.08.2025
Исроил ОАВ: Нетаняҳу Ғазо секторига ҳужумларни кенгайтиришга қарор қилди

23:20 / 04.08.2025