Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обид Ҳакимов: ЖСТга қўшилиш аҳоли фаровонлигини сезиларли оширади
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази баҳоларига кўра, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан кейин савдо харажатларининг қисқариши ва бунинг натижасида ялпи ички маҳсулот ҳамда аҳоли фаровонлигининг сезиларли даражада ўсишини кутиш мумкин. Бу ҳақда марказ директори Обид Ҳакимов айтиб ўтди.

Фото: Kun.uz
“Савдо либераллаштирилган ҳолатда 0,4-0,5 фоиз иқтисодий ўсишга, фаровонликни эса 0,9-1,0 фоиз даражасида оширишга эришиш мумкин”, – дея унинг сўзларини келтирмоқда марказ матбуот хизмати.
Обид Ҳакимов 4 декабр куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган “Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нуқтайи назари” мавзусидаги брифингда бу борада сўз юритган.
Ҳакимовга кўра, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш тарафдори ва айни пайтда савдо ҳамкорларини диверсификация қилиш устида ишламоқда.
“Аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган импорт божларини либераллаштириш изчил давом этаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу йўналишда Ўзбекистон ЖСТ нормалари ва стандартларига мослашмоқда, шу жумладан, нотариф савдо тўсиқларини қайта кўриб чиқмоқда”, – деди Обид Ҳакимов.
У ўз сўзида Ўзбекистон иқтисодиёти 6 йил ичида 53 млрд доллардан 2022 йилда 82 млрд долларга ўсгани, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 2018 йилдаги 1 604 доллардан 2022 йилда 2 255 долларга кўтарилганини қайд этди.
Шунингдек, инвестициялар оқими 2017 йилдаги 3,3 млрд доллардан 2022 йилда 9,8 млрд долларгача ошди. Экспорт ҳажми 2017 йилдаги 12,6 млрд доллардан 2022 йилда 19,3 млрд долларгача кўпайди. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар турлари 1,5 мингтадан 3 мингтага, экспорт географияси – 139 мамлакатдан 164 мамлакатга етди, тайёр маҳсулотлар экспорти икки баравар кўпайди.
Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро савдо ҳажми 2,6 бараварга – 2016 йилдаги 4,2 млрд доллардан 2022 йилда 11 млрд долларга ошди, қўшма корхоналар сони эса 5 бараварга кўпайди, дея таъкидлади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонлар депортацияси, Тожикистонга ёрдам, АЭС ва матбуотга таъсирнинг қирқилиши – МО ҳафта ичида
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: 15 август, Аляска. Катта учрашувдан кутилмалар
Жаҳон | 11:22
-
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди
Жаҳон | 10:17
-
Sea Breeze'га рухсат, чорасиз мактаблар ва ёпиқ бюджет — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

16:24 / 02.12.2024
Ўзбекистон ЖСТ аъзолиги бўйича Филиппин билан музокараларни якунлади

16:57 / 29.11.2024
Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

17:11 / 26.11.2024
"ЖСТ бу – адолатли савдо тизими" — Жамшид Қўчқоров

22:12 / 22.11.2024