Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда мактабга кроссовкада борган ўқувчилар танбеҳ эшитди
Ўқитувчи болаларнинг ота-оналарига видеомурожаат йўллаб, мактабга кроссовка кийиб келиш мумкин эмаслигини айтган. Вазирлик эса таълим муассасаларида оёқ кийим, айнан кроссовка билан боғлиқ бирор бир чеклов йўқлигини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Навоий вилоятидаги мактаблардан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари синф хонасида кроссовкада келгани учун танбеҳ эшитган ўқувчилар видеоси юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Видеода ўқитувчи болаларнинг мактабга кроссовкада келиши мумкин эмаслигини айтиб ҳолатни тасвирга олиб, ота-оналарга мурожаат йўллагани кўринади.
«Мана ҳурматли ота-оналар, кроссовка кийиш мумкин эмас – деб «завуч»нинг ўзи ҳам айтиб кетди. Йил бошида ҳам айтдим, мактабга кроссовка кийиш мумкин эмас деб. Жисмоний тарбия бўладиган бўлса, сумкасига формаси билан пакетчага солиб, олиб келиш керак эди. Ҳозир энди бирорта киши келиб қолса, нима бўлади? Ўзингиз тасаввур қилинг, менинг жойимда [лавозимимда] сиз ўтирибсиз, текшириш келди, нима қиласиз шунда?», – дейди ўқитувчи.
Маълум бўлишича, ҳолат Навоий шаҳридаги 6-мактабда юзага келган. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Элмурод Аҳмадалиевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, таълим муассасаларида айнан спорт оёқ кийимида юришга оид ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас.
«Таълим муассасаларимизда оёқ кийим, айнан кроссовка билан боғлиқ бирор бир чеклов ёки тақиқлар қўйилмаган ҳамда барча таълим муассасаларида ўзининг намунавий ички тартиб, одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган. Шунга мувофиқ, қиш кунларида ёки турли ҳаво ҳароратининг совиши муносабати билан таълим муассасаларимизда (ота-оналаримиздан шуни илтимос қилиб қоламизки) ўқувчиларимизга мос, ярашган, иссиқ кийимбошларда келишлари тавсия этилади», – дейди масъул вакил.
Шунингдек, Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, вилоятдаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар кийимини тартибга солиш бўйича текширув ишлари олиб борилиши белгиланмаган. Вазият бўйича 6-мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.
Маълумот учун, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»да ўқувчиларга мактаб ҳудудида ва дарс жараёнлари давомида қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган. Унда мактабларга ўқувчилар кроссовкада келмаслиги керак деган талаб мавжуд эмас.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
Мавзуга оид

16:59 / 23.06.2025
“Ясалган” жиноят: Навоийда икки қиз ИИБ “резултати” учун қамоққа тиқилди

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:28 / 01.05.2025