Уч ҳудудда 313 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Н.Й.» МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи балиқхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 199,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Андижон ва Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда «Й.Ш.» МЧЖ масъул шахслари «Х.» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг сув насоси ва ёритгичларини, Олмалиқ шаҳрида эса «Й.Б.» МФЙ ва «А.» ширкати масъул шахслари сув насосни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 113,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади

14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади

19:11 / 31.03.2025
1 апрелдан табиий газнинг базавий меъёри 100 куб метрга туширилади

12:46 / 28.03.2025