31 декабрда Тошкент метроси барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади
2023 йил 31 декабр куни Тошкент метросининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилади.

Фото: Kun.uz
2023 йил 31 декабр санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
«Тошкент метрополитени» маъмурияти хабарига кўра, бу ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилади.
Қайд этилишича, яқинлашиб келаётган дам олиш кунлари ва янги йил муносабат билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсад қилинган.
Бундан олдин «Тошкент метрополитени» маъмурияти Тошкент метроси дам олиш кунлари қай тартибда ишлаши тўғрисида маълумот берганди.
2023 йил 31 декабр, якшанба - дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.
Иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабр соат 05:00 дан 1 январ соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабр, 2024 йил 1-2 январ) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.