Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магнус Карлсен Самарқандда блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Иккинчи ва учинчи ўринларни россиялик шахматчилар эгаллади. Ўзбекистонлик шахматчилар совриндорлар сафига кира олмади.

Фото: fide.com
Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Турнирда 16 очко жамғариб, норвегиялик Магнус Карлсен чемпионликни қўлга киритди. Бу гроссмейстернинг блиц бўйича еттинчи унвони бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринларни россиялик Даниил Дубов (15,5 очко) ва Владислав Артемиев (15 очко) эгаллади.
Ўзбекистонлик шахматчилар турнирда муваффақиятсиз иштирок этди: Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев 12,5 очко, Жавоҳир Синдоров 12 очко, Нодирбек Абдусатторов 11,5 очко тўплаб, совриндорлар сафига кира олишмади.
Аввалроқ, Магнус Карлсен рапид йўналиши бўйича ҳам чемпион бўлган эди.
Аёллар ўртасидаги блиц турнирида россиялик Валентина Гунина чемпион бўлди. Швейцариялик Александра Костенюк иккинчи, хитойлик Жу Жинер учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик Умида Омонова ва Афрўза Ҳамдамова совриндорлар сафига кира олишмади.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025