Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари ўзгармади
Мезонлар ўтган йилги қабулдагидек қолдирилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Мезонлар ўтган йилги қабулдагидек қолдирилди.
Унга кўра:
Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
- Математика х 10 та;
- Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1,1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
- 1-фан: 30 та савол х 3,1 балл = 93 балл;
- 2-фан: 30 та савол х 2,1 балл = 63 балл;
60 та савол учун жами 156,0 балл.
2024/2025-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 га тенг.
Мавзуга оид

22:06 / 14.03.2025
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади

16:16 / 13.03.2025
Бакалавриатга қабул учун тест топшириқлари сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

16:29 / 22.01.2025