Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаракат вақтида авария ҳолатини юзага келтирган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
Тошкентда 80-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси йўлда бошқа транспорт воситаларига халақит бериб, авария ҳолатни юзага келтирди. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузгани ва йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани учун ишдан бўшатилди.

Фото: Видеодан кадр
31 январь куни тармоқларда Тошкентдаги 2-сонли автобус саройи филиали тасарруфидаги 80-сонли йўналиш йўлда бошқа транспортларга халақит қилиб, авария ҳолатини юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2-сонли автобус саройи филиали раҳбарияти ва тезкор штаб аъзолари ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Ҳаракат қоидалари ва ички тартибни бузгани ҳамда йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани учун корхона томонидан ҳайдовчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун 80-йўналишдаги барча ҳайдовчилар қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид

12:58
"Тошшаҳартрансхизмат"нинг 7,5 йилга қамалган собиқ раҳбари ярим йил ўтиб озодликка чиқди

15:32 / 20.07.2025
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

15:04 / 29.06.2025