Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда пул эвазига эсдалик нишони олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
У 3 400 доллар эвазига университетга ўқишга киритиб қўйишни ва “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишонини олиб беришни ваъда қилган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Самарқандда ўқишга киритиб қўйиш ва эсдалик нишони олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда вилоят спорт бошқармаси бош мутахассиси Ш.К. фуқаро Ш.Р.га “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишони олиб бериши ҳамда фуқаро Н.Б.ни танишлари ёрдамида Қарши иқтисодиёт ва педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Сирдарёда фуқароларни 4 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025