Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда электр ва газдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар тизимга 5 млрд сўм зарар етказди
Энг катта зарарни газдан ноқонуний фойдаланган Пахтачи туманидаги иссиқхона етказган.

Фото: Энергетика вазирлиги
Самарқанд вилоятида айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида тизимга 5 млрд сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 7-9 феврал кунлари «Ўзэнергоинспекция», Бош прокуратура, ИИВ ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, оқибатда тизимга 5 млрд сўмлик зарар келтирилган.
Хусусан, Пахтачи туманида «Х.Қ.С.» МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида 3,3 млрд сўмлик зарар етказилган.
Ургут туманида «С.Н.» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехининг трансформатори ўзбошимчалик билан алмаштирилган ва ушбу ҳолат бўйича 700 млн сўм миқдорида қайта-ҳисоб амалга оширилган.
Қайд этилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Мавзуга оид

13:09 / 09.07.2025
Самарқандда 3 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

14:59 / 24.06.2025
Самарқандда Зарафшон дарёси қирғоғида қолиб кетган фуқаролар қутқарилди

11:56 / 23.06.2025
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

10:21 / 21.06.2025