Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қарздорлиги қанча экани маълум қилинди
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда истеъмолчиларнинг сувдан дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этяпти.
Қарздорликнинг 767 миллиард сўми жисмоний истеъмолчиларга, 186 миллиард сўм қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.
“Ўзсувтаъминот” ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов хабарига кўра, жорий йил январ ойи ҳолатида дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 13,6 миллиард сўмлик даъво аризалари киритилди. Республика бўйича судларга энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган.
“Ўзсувтаъминот” ва ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан жорий йил бошидан буён ўтказилаётган махсус тадбирлар давомида 696 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, жами етказилган зарар 5,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид

20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади

15:07 / 05.05.2025
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади

12:01 / 30.04.2025
Россияда микромолия ташкилотларидан қарз олган фуқаролар сони 10 млнга етди

12:15 / 28.04.2025