Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги йирик савдо марказини бориб кўрди
Давлат раҳбари Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар марказини кўздан кечирди.

5 март куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази фаолияти билан танишди.
Қайд қилинишича, мажмуа кўп функцияли бўлиб, замонавий тижорат ва хизмат турларини қамраб олган. 5 қаватда савдо дўконлари, ресторан ва кафелар, кўнгилочар ўйинлар ва спорт майдонлари жойлашган. Ер остида 2 қаватли автотураргоҳ бор.
Улкан майдонда болалар ва катталар учун ёпиқ ўйингоҳлар мавжуд. Шунингдек, 14 та кинотеатр ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, бу ерда одамлар харид қилиши, дам олиши, спорт билан шуғулланиб, вақтини чоғ ўтказиши учун барча шароитлар яратилган.
Мажмуа бир кунда 60 минг кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Унда 3 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.
Президент бу ерга келган одамлар билан суҳбатлашди. Шунингдек, мажмуанинг бир қисми бўлган беш юлдузли меҳмонхонада яратилган шароитлар билан танишди.
31 қаватли бу меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 500 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Унда юқори мартабали меҳмонлар учун шароитлар, 273 та стандарт хона ташкил этилади.
Шунингдек, катта ва кичик конференция заллари, очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, ресторан ва кафетерия хизмат кўрсатади. Бинода замон талабига мос «Ақлли уй» тизими ҳамда тезюрар лифтлар ўрнатилган.
Меҳмонхона май ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ерда 500 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.
Халққа замонавий хизматлар тақдим этадиган бундай марказларни мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам барпо этиш муҳимлиги айтилди.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

15:04 / 29.08.2024
Термизда Афғонистон билан савдо ва логистика тартибини соддалаштириш мақсадида халқаро савдо маркази очилди

11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти

21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади

09:04 / 30.04.2024