Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Фарғонадаги мактабларда ёнида пичоқ олиб юрган ўқувчилар аниқланди
Жорий йил 11 март куни Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида таълим муассасаларини қўриқлашнинг янги тизими доирасида ўқувчи ва ўқитувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мактабларда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан пичоқ олиб юриш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланган.

Фото: Миллий гвардия
Қўқон шаҳрида соат 13:50 ларда 35-сонли мактабга киришга уринган бир йигитни янги тизим асосида хизмат қилаётган мактаб қоровули тўхтатиб қолган. Шу мактабда ўқийсизми, деган саволга у ўқимайман, деб жавоб берган ва нима учун мактабга келганини тушунтира олмаган. Миллий гвардия қўриқлаш хизматига қарашли тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ чақирилиб, йигит ички ишлар органлари профилактика инспекторига топширилган. У 2007 йилда туғилган коллеж ўқувчиси И. Х. эканлиги аниқланган. Профилактика инспектори йигитнинг ота-онасига қўнғироқ қилган, унинг ҳузурида шахсий тинтув вақтида ошхона пичоғи топилган.
Шу куни кечки соат тахминан 18:20 ларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш мақсадида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимларига 4-синф раҳбари жисмоний тарбия дарси олдидан кийим алмаштириш хонасида 10-синф ўқувчилари У.И. ва Т.А. синфдошларига спорт сумкасида олиб юрган пичоқни кўрсатган.
Ўқувчилар У.И. ва Т.А.нинг ота-оналари мактабга таклиф этилиб, улар билан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ профилактика инспектори ва мактаб директори профилактик суҳбат ўтказган. Ўсмирлардан пичоқ олиб қўйилиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (“Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

14:32 / 17.07.2025
Берлинда жамоат транспортида пичоқ билан юриш тақиқланди

23:27 / 23.05.2025
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди

16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

10:45 / 18.04.2025