Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилаётгани айтилди
Республикада 185 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.
2024 йил январ-феврал ойларида 1,7 млн тонна - цемент, 3,8 млн кв метр – қурилиш ойнаси, 4,1 млн кв метр – керамик плитка, 8,2 млн кв. метр – гипсокартон, 452 минг ўрам – обой кабилар ишлаб чиқарилди.
Ўтган ҳисобот даврида янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материалларидан 86 минг метр куб газобетон, 504 минг кв метр линолеум, 6,7 минг тонна иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарилди.
2023 йилда дастлабки made in Uzbekistan савдо уйи Озарбойжон давлати пойтахти Боку шаҳрида очилди. Жорий йилда эса Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларида ҳам ана шундай савдо масканларини барпо этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:07 / 10.07.2025
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши

21:26 / 07.07.2025
Sergeli City'нинг айрим блокларида қурилиш ишлари тўхтатилди

17:42 / 01.07.2025