Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди
Эркак 6 йилга қамалган. Аёлнинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, унга 3 йил қамоқ жазоси берилган.

Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида қиз эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилоятида доимий рўйхатдан эркак ва Сирдарё вилоятида яшовчи аёл ўзларининг эгиз қизларини бир хонали уй эвазига бериб юбормоқчи бўлганида ушланган.
Қўлга тушган эркак моддий жиҳатдан қийналгани учун эгизакларни фуқаролардан бирига бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлганини айтган. Бироқ текшириб кўрилганда унинг моддий томондан қийналгани ўз исботини топмаган.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аёл эгизак фарзандларни дунёга келтиргач эри билан биргаликда уларни уйга айирбошлашга келишган. Тезкор тадбирда эркак уй ҳужжатларини олаётган пайтда қўлга тушган.
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида ўтказилган суд мажлисида эркак эгизакларидан ташқари яна тўрт нафар фарзанди борлигини, аёлнинг эса аввалги турмушидан икки нафар фарзанди борлигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
Суд мажлисида эркак ва аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилган. Аёлнинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йил қамоқ жазоси берилган.
Эркакка эса 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

08:31 / 09.05.2025
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

20:24 / 05.05.2025
Сирдарёда икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилди

16:46 / 05.05.2025
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди

20:04 / 18.04.2025