Сирдарёда сувдан қарз бўлган хонадон вакиллари масъул ходимларга қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлади
Хонадон эгасининг фарзанди сув таъминоти ташкилоти ходимларига куч ишлатишга ҳам урингани видеотасвирларда қайд этилган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Гулистон туманидаги хонадонлардан бирида қарздор оила сув таъминоти ташкилоти ходимларини ҳақоратлагани тасвирланган видео тарқалди.
Видеода хонадон эгасининг фарзанди ходимларни дўппослашга урингани ҳам тасвирланган. Видео Гулистон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган.
Маълум бўлишича, “Сирдарё сув таъминот” АЖ Гулистон тумани бўлими ходимлари фуқароларнинг ичимлик сувларидан мавжуд бўлган қарздорликларни ундириш юзасидан Гулистон тумани Соҳил маҳалласида бўлишган.
Улар фуқаро ичимлик сувидан қарздорликни бир неча маротаба юборилган огоҳлантиришларга қарамасдан тўламасдан келаётгани учун фуқаро С.У.нинг хонадонини ичимлик суви тармоғидан узиш учун борганда хонадон эгаси ва унинг фарзанди Г.Л.лар масъулларга қаршилик кўрсатиб, уларни ҳақоратлаган.
Қайд этилишича, “Сирдарё сув таъминот” АЖ масъул ходимларида тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:24 / 05.05.2025
Сирдарёда икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилди

16:46 / 05.05.2025
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди

20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди

13:48 / 18.04.2025