Тошкентда болаларни қўрқитиб, куч ишлатган тарбиячи ишдан олинди
Юнусобод туманидаги 414-сон давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 414-сон давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлгани учун ишдан олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, тарбиячи болаларни қўрқитиб, куч ишлатган, шу мазмундаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўрганиш олиб борган. Аниқланишича, ҳодиса 2024 йил март ойида юз берган.
Мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

11:42 / 14.06.2025
Тошкент, Жиззах ва Самарқандда углерод хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

16:29 / 13.06.2025