Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгороддаги ёнғин, Москвадаги парад ва Авдийивка атрофидаги артиллериячилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 806-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Москвада Ғалаба паради ўтказилди. Унда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Лаос, Гвинея-Бисау ва Куба президентлари ҳам иштирок этди.
- Украинлар дрони Бошқирдистондаги «Газпром Нефтехим» нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирди. Шунингдек, пилотсиз учиш қурилмалари Краснодар ўлкасининг Анапа шаҳри яқинидаги нефт база ҳудудига учиб келиб, бир қанча резервуарларга шикаст етказган.
- Белгород шаҳри Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида 11 киши жароҳатланди.
- Никополда Россия қўшини зарбаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
- Володимир Зеленский ғарб қуроллари етиб келганидан кейин Украина жанг майдонида ташаббусни ўз қўлига олиши мумкинлигини айтди.
- Украинада қурол ишлаб чиқариш бўйича еттита махфий завод қурилди, уларнинг бир қисми ер остида жойлаштирилган, деб хабар берди Испаниянинг El Mundo нашри.
Кун кадри. Белгород Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши
9 майга ўтар кечаси Белгород шаҳри ва Белгород райони украин қўшини зарбасига учради. 11 киши, жумладан 11 ёшли қиз жароҳатланган, деган Белгород области губернатори Вячеслав Гладков. Унинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида 34 квартира, бешта хусусий уй ҳамда 40 та машина шикастланган.

Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида Ғалаба куни
9 майга бағишланган маросимлар Донецк, Луҳанск, Мариупол ва Россия қўшини назоратида қолаётган бошқа украин шаҳарларида ўтказилди.

AFP / Scanpix / LETA

РИА Новости / Profimedia

Александр Сухов / РИА Новости / Profimedia

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Владимир Путин Ғалаба парадини Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳамда Бучани оккупация қилган ҳарбийлар билан бирга томоша қилди
Москвада Ғалаба паради бўлиб ўтди. Трибунада Путиннинг икки ёнида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари — 1945 йилги парад иштирокчилари Евгений Куропатков ва мерган Александр Алешин (иккиси ҳам ҳозир 100 ёшга тўлган) ўтиришди. Путиннинг ортида эса Украинадаги жангларда қатнашган катта лейтенант Чалим Чулдум-оол, майор Борис Дудко ва капитан Сергей Бачериков жой олишди.
Чулдум-оол 55-алоҳида гвардия мотоўқчилар бригадасида хизмат қилган. Украина ҳукумати ушбу бригада ҳарбийларини 2022 йил мартида қарийб бир ой мобайнида Яҳидне қишлоғида 360 кишини мактаб ертўласида ушлаб туришда айблаган. Бу вақт ичида ертўладагилардан 10 нафари ҳалок бўлган.
Дудко — Ҳаво десант қўшинларининг 76-гвардия десант-штурм дивизияси вакили, бу бўлинма Бучани оккупация қилиш чоғида тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда айбланган.
Бачериков Ғарбий ҳарбий округнинг 27-алоҳида бригадасида хизмат қилган ва огнемёт (ўтсочар) ротасини бошқарган.
2023 йилги парадда Путиннинг атрофида НКВД ва КГБ фахрийлари ўтиришганди.

Володимир Зеленский ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинларига мукофотлар топширди
8 май, Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган Ғалаба ва хотирлаш кунида (Украинада бу сана 9 майдан 8 майга кўчирилган), Украина президенти Володимир Зеленский ҳарбийларга ҳамда Россиянинг кенг кўламли босқини чоғида ҳалок бўлганларнинг яқинларига орденлар топширди.

Авдийивка яқинидаги украин артиллериячилари
Донецк областидаги Авдийивка шаҳри атрофи Украина қуролли кучлари учун фронтдаги энг хавфли участкалардан бири бўлиб қолмоқда. Россия қўшини Авдийивканинг ўзини феврал ойида эгаллаб олганди (шаҳар учун жанглар вақтида кўплаб бинолар буткул вайрон бўлган), апрелда эса ундан ғарбдаги Очеретино посёлкасини назорат остига олганди.
Украина томонидан бу йўналишда 47-механизациялашган бригадаси ҳам мудофаада қатнашмоқда, унга ғарб қуроллари — «Леопард-2» танклари ва «Брэдли» жанговар пиёдалар машиналари етказиб берилган, шунингдек артиллерия бўлинмалари билан кучайтирилган.
Урушнинг 806-кунида украин ҳарбийлари Авдийивка йўналишида Калиново, Новоалександровка, Новоселовка Первая, Уманске, Яснобродовка ва Нетайлово аҳоли яшаш манзиллари ҳудудларида 20 дан ортиқ ҳужумни қайтарди, деб ҳисобот берган Украина қуролли кучлари Бош штаби.



Украина учун ҳалок бўлганларнинг хотира девори
Киевда Украина учун ҳалок бўлган ҳимоячилар хотираси учун ёдгорлик девори 2014 йилда ўнлаб фотосуратлар акс этган улкан баннер кўринишида пайдо бўлганди. Бир йил ўтиб мемориал заррин томли Михайловский монастирига кўчирилган, 2020 йилда уни реконструкция қилишган. Ҳозирда деворда минглаб қурбонларнинг фотосуратлари жойлаштирилган.

Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38
-
Кечки ва масофавий таълим шаклига тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган идоралар тасдиқланди
Таълим | 21:40
Мавзуга оид

20:02
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

18:40
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

11:06
Урушлар таққоси: 80 йил ўтиб нималар ўзгарди?

19:40 / 25.07.2025