Кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар ташкил этилади
Янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими қўллана бошлайди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар, техникумлар, “Баркамол авлод” мактаби ташкил қилиниши айтилди.
Илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтган йили 500 та мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими жорий этилган эди. Бунинг самарасида улардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши 53 фоиздан 59 фоизга ошган. Юқори натижага эришган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама белгиланган.
Шу боис ушбу баҳолаш тизими янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда қўллана бошлайди. Уларга 182 та ихтисослашган ҳамда 500 та тажрибадан ўтган мактаб бириктирилади.
Шунингдек, 270 та мактаб интерактив доска, 365 таси компьютер синфлари билан жиҳозланади.
Мавзуга оид

21:56 / 05.05.2025
Давлат бошқаруви академияси президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади

12:12 / 03.05.2025
Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қурилади

20:34 / 30.04.2025
Нодавлат таълим хизматлари учун лицензиялашнинг янги тизими жорий қилиниши мумкин

13:31 / 29.04.2025