Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди
Талабгорлар 1 июлдан магистратура босқичига қабул учун ариза топширишлари мумкин. Ҳужжатлар қабули magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлгача давом этади.

Сайтдан скриншот
Бугун, 1 июлдан 2024/2025 ўқув йили давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Kun.uz’га маълум қилди.
Магистратура мутахассисликларига ҳужжатлар magistr.edu.uz платформаси орқали топширилади. Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қабулга оид президент фармони эълон қилинган эди. Унда ОТМ магистратурасига қўйилган чет тили талаби йўналишларга қараб пасайтирилиши маълум қилинганди. Унгача филологик йўналишлар учун C1 даража, қолган барча йўналишлар учун эса B2 даража талаб қилинган.
Мавзуга оид

09:31 / 10.06.2025
Ўзбекистонда академик лицейларга қабул бошланди

12:52 / 05.06.2025
Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

08:49 / 04.06.2025
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди

10:23 / 03.06.2025