Исроил мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудудини ёпди
Тақиқ Исроил армияси Байрут ва Теҳронга зарба берганидан кейин киритилган.

Фото: Anadolu Agency
Исроил маъмурияти мамлакат армиясининг Байрут ва Теҳрондаги ҳужумларидан кейин минтақадаги кескинлик туфайли мамлакат шимолида ҳаво ҳудудини ёпди.
Исроил матбуоти мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудуди Ҳадера шаҳридан бошлаб парвозлар учун ёпиқлигини билдирмоқда.
Парвозларни тақиқлаш 24 соат давомида амал қилади ва минтақадаги йўлларда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди.
Исроил армияси 30 июл куни Ливан пойтахтига ҳаво ҳужумлари уюштиргани, натижада «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати қўмондонларидан бири Фуад Шукур ҳалок бўлганини маълум қилди.
31 июл, чоршанба куни эрталаб ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Эрон пойтахтида уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди.
Мавзуга оид

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

10:54
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45 / 28.04.2025