ОАВ: 150 минг Исроил фуқароси парвозлар тўхтатилгани сабабли мамлакатга қайтиб кела олмаяпти
Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли 15 халқаро авиакомпания Тел-Авивга парвозларни вақтинча ёки номаълум муддатга тўхтатди.

Фото: dpa/picture-alliance/TASS
Исроилнинг Channel-12 телеканали хабарига кўра, кўплаб авиакомпаниялар Тел-Авивга парвозларни тўхтатгани учун 150 мингга яқин исроиллик ўз юртига қайтиб кела олмаяпти.
Исроилга қарши Эрон, Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан жавоб ҳужуми эҳтимоли кўплаб авиакомпанияларни Исроилга парвоз қилишни тўхтатиш қарорига олиб келди. Бундан мамлакат ташқарисидаги Исроил фуқаролари ҳам азият чекди.
Channel-12 ўз веб-сайтида хабар беришича, кўплаб авиакомпаниялар Тел-Авивга парвозларни бекор қилган, бунинг натижасида 150 мингга яқин исроиллик мамлакатга қайтиб кела олмаяпти.
Кеча KAN Исроил давлат телевидениеси хабарига кўра, мамлакатга қайта олмаган 4000 га яқин исроиллик Тел-Авивдаги Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, уларни Исроилга қайтаришни сўраган.
Яқин Шарқдаги кескинлик туфайли 15 та халқаро авиакомпания Тел-Авивга парвозларни вақтинча ёки номаълум муддатга тўхтатди.
Мавзуга оид

15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

10:54 / 29.04.2025
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45 / 28.04.2025