Риштонда Хитой тажрибаси асосида чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси ходимлари ва Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Мулоқот давомида Бош консулхона ва Риштон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Хитойнинг жанубий провинцияларидаги йирик компаниялар иштирокида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Гуангдонг ва Фужианг провинциялари тадбиркорларини Риштон туманига бизнес-миссиясини уюштириш, Риштон тумани ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Гуандун провинциясига ташрифини амалга ошириш, туманнинг инвестициявий, туризм имкониятларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, чинни буюмлар, ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бўйича Хитойнинг илғор тажрибасини ўрганиш тўғрисида фикр алмашилди.
Риштон туманига Хитойдан келаётган туристлар сонини кўпайтириш ва туманда ўтказилаётган халқаро фестивалларда хитойликлар иштирокини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025