Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
Сенаторлар томонидан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенатининг эллик олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилишди.
Қайд этилишича, қонун билан Фуқаролик процессуал кодекси ва “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унга кўра кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ўзлари томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилишда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, аҳолининг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиш ва одил судловни таъминлаш мақсадида Фуқаролик процессуал кодексига ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишда аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати қатъий белгилаб қўйиляпти.
Муҳокамадан сўнг қонун маъқулланди.
Мавзуга оид

10:54 / 29.04.2025
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

08:54 / 17.04.2025