Жаҳон банки Орол денгизини сақлашнинг иккинчи босқичида иштирок этади
Жаҳон банки вакиллари Орол денгизини сақлаб қолиш лойиҳасининг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганини таъкидлади.

Фото: gov.kz
Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқариш бўйича глобал амалиёт бўлими раҳбари Уинстон Ю бошчилигидаги вакиллари билан учрашди. Томонлар Қозоғистон ҳудудидаги Шимолий Орол денгизини сақлаш ва бошқа қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
Қозоғистон сув хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, Жаҳон банки вакиллари Орол денгизини сақлаб қолишнинг нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё учун аҳамияти ҳақида гапириб, лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтганини таъкидлаган.
Шунингдек, Жаҳон банки вакиллари Қозоғистонни минтақавий дастурни ишлаб чиқишда иштирок этишга таклиф қилган, унинг доирасида Марказий Осиёнинг барча давлатларида шунга ўхшаш лойиҳалар амалга оширилади. Бундай лойиҳа ирригация ва дренаж тизимларини реконструкция қилиш бўйича қўшма ишларнинг давоми бўлиши мумкин.
Вазир Жаҳон банки вакилларини трансчегаравий дарёлардаги сув ресурсларини ҳисобга олиш ва мониторингини автоматлаштириш ишларига қўшилишга таклиф қилди.
– Орол денгизини асраб-авайлаш каби ҳақиқатан ҳам кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун биз хорижий ҳамкорларимизни фаол жалб этмоқдамиз, қўшни давлатлар билан ҳам ҳамкорлик қиламиз. Лойиҳанинг иккинчи босқичи бўйича Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб бораётган ишимиз унинг биринчи босқичи каби муваффақиятли бўлишига умид қиламан, деди Нуржигитов.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025